Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди
28.03.2019 14:32,  
20

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қизилўрда вилоятида вертолётнинг қулаши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаевга таъзия билдирди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти Жалагаш туманида вертолёт ҳалокатга учради. Ҳаво кемаси бортида 13 киши бўлган. Вертолёт Актаудан Шимкентга қараб тўртта жанговар машиналар сафида учган. Парвоз кечаси, мураккаб метеорологик шароитларда амалга оширилагани маълум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан