«Humo» миллий тўлов тизими апрелда ишга тушади

28.03.2019 | Иқтисод | 4821

Тошкентда ўтказилаётган Халқаро молия-банк форумида «Humo» тўлов тизими апрель ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши ҳақида сўз юритилди. Ба ҳақда ЎзА хабар берган.

— Айни вақтда биз пластик карточкадан нақд пул олиш, савдо дўконларига тўлов қилиш кабиларда фойдаланаётган эдик, -дейди «Humo» миллий тўлов тизимда раҳбари Шуҳрат Қурбонов. — «Humo» тўлов тизимида бу имкониятлар янада кенгайтирилади. Тасаввур қилинг, метрода ёки автобусда уни терминалга тегизиб, тўловни амалга оширасиз. Ёки савдо дўконида харид учун тўловни амалга оширишда код териб ўтирмайсиз. Айни вақтда эса форум доирасида учрашувлар ўтказиб, хорижда ҳам ундан бемалол фойдаланиш учун имконият яратиш. Бу борада Россия тажрибасини кўриб чиқдик. Уларда шунга ўхшаган тўлов тизими бор.

Форумда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 400 ортиқ молия соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.