Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда пенсионер аёл қасддан ўлдирилди
31.03.2019 14:54,  
5

2019 йил 30 март куни тахминан соат 14:00 да Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 13:55 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3а-уй, 6-хонадон ошхонасидан ушбу манзилда яшаган О.К.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Суд тиббиёт экспертизасининг 2019 йил 30 мартдаги дастлабки хулосасига кўра, О.К.нинг ўлими «ўнг бўйин соҳасида санчиб-кесилган жароҳати» натижасида келиб чиққанлиги аниқланган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари И.Наримов, туман прокурори Т.Нормуҳамедов, Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ИИО ФМБ раҳбарияти ҳамда тергов-тезкор гуруҳи чиқишган.

Ҳодиса жойидан ашёвий далил тариқасида қонга ўхшаш доғлардан намуналар, жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаклари ва бармоқ излари олинган.

Жабрланувчига оид маълумотлар:

О.К. 1952 йил 23 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати рус, маълумоти олий, оиласиз, пенсионер, вақтинча ишсиз, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3а-уй, 6-хонадонда яшаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 30 мартда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан