Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бозорларида январь-март ойларида нархлар қанчага ошди?
1.04.2019 20:59,  
46

2019 йилнинг март ойи давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўртача 1,2 %га кўтарилди. Бу рақамлар Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларда келтириб ўтилган.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-март ойларида истеъмол бозоридаги товар ва хизматлар нархи 4,3%га қимматлашди.  2019 йилнинг январь ва февраль ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар 1,5% ва 1,6%га ошган. 2018 йилнинг март ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 13,6%га кўтарилган 

2019 йилнинг март ойида товарлар нархи ўртача 1,2%га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8%га ошди. Хизматлар эса ой давомида 1,2%га қимматлашди. 2019 йилнинг март ойида озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик мева-сабзавот ҳамда сут маҳсулотлари гуруҳига тегишлидир (нархлар мос равишда 4,5% ва 1,5%га қимматлашган). Тухум нархлари эса кетма-кет икки ой давомида арзонлашган (февралда 0,2%, март ойида 1,2%).

Йил бошига нисбатан умумий ҳисобида мева-сабзавот маҳсулотлари уч ой давомида 17,7%га, жумладан, мевалар 21,9%, сабзавотлар 20,5% ва картошка 1,3%га қимматлашган. 

2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг кўтарилиш борасидаги кейинги етакчи ўринларни сут маҳсулотлари (8,1%) ҳамда умумий овқатланиш банд этган (8,0%). 

Ой давомида мева-сабзавот маҳсулотларидан карам (15,7%), полиз маҳсулотлари (тарвуз 11,1%, қовун 12,7%), помидор (10,4%), узум (9,4%), сабзи (7,2%) ва пиёз (6,2%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Шу билан бир қаторда, бодринг (3,1%) ва картошка (0,4 %) нархларининг арзонлашганлиги кузатув натижаларида қайд этилган. Кузатилаётган бошқа турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларида деярли жиддий ўзгаришлар қайд этилмади. 

2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчи ўринлар узум (49,5%), тарвуз (45,1%), помидор (44,6%), қовун (34,1%), карам (26,0%), нок (25,1%), бодринг (14,6%) ва банан (14,2%) маҳсулотларига тегишлидир. 

Йиллик нарх ўзгаришлари таҳлилига кўра карам (3,1 баравар), сабзи (2,1 баравар), қовун (37,1%) ва тарвуз (34,9%), цитрус ҳамда қуруқ мевалар (мос равишда 17,2% ва 17,0%) нархлари бошқаларга нисбатан бирмунча юқори суръатда қимматлашди. Шулар билан бир қаторда, саримсоқ (41,6%), узум (33,0%), картошка (26,2%), пиёз (19,0%) ва олма (18,6%) нархлари арзонлашган. 

Жорий йилнинг март ойи давомида сутли маҳсулотлардан сут (2,4%), қатиқ, чучук қатиқ (2,3%), сузма (2,2%), суюлтирилган ва колбасали пишлоқ (2,1%) ҳамда қаймоқ (1,5%) нархлари қимматлашди.

“2019 йилнинг I чорагида маълумотларига асосан, 2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари умумий нархи кўтарилиши 6,4 %ни ташкил этганлигига қарамай, умумий натижада чоракнинг ҳар бир ойидаги нархлар ўсиши тенденциясининг секинлашганини кўришимиз мумкин. Яъни январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўрта ҳисобда 2,8%га ошган бўлса, февраль ҳам март ойлардаги кўрсатгичлар мос равишда 2,0% ва 1,5:ни ташкил этган”, - дейилади Давлат статистика қўмитаси хабарида.

Хизматлар ва ноозиқовқат маҳсулотлар

Ўтган давр мобайнида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ўсиши тасири динамикаси бир маромда кечмаган (январь ойида 13,3%, февраль ойида 32,9%гача кўтарилиб, март ойида 23,7%гача пасайган). Хизматларнинг тасир улуши эса доимий равишда ўсиб борган (январь ойидан март ойигача 6,7%дан 22,0%гача).

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тасири ҳиссаси январь ойида 13,3%, февральда 22,2%, март ойида 23,3%ни ташкил этган. Март ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг 0,8%га қимматлашиши, йиғма ИНИнинг ой давомидаги ўсишига 0,3 ф.д.да таъсир этди.

Жорий йилнинг март ойида бирмунча йирик салмоқ вазнга эга асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида шахсий гигиена маҳсулотлари (2,1%), кийим-кечак (1,7%) ва оёқ кийим (1,3%) нархларида асосий ўсиш кўрсаткичлари қайд этилган.

Автомобиллар учун ёқилғи нархлари ой давомида ўртача 0,3% (пропан 1,5%, метан 0,3%)га арзонлашган.

2018 йилнинг март ойидан 2019 йилнинг март ойигача уй-жой коммунал (25,3%) ҳамда таълим хизматлари (23,1%) нархлари бошқа турдаги хизматларга нисбатан сезиларли даражада қимматлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан