Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
1.04.2019 21:20,  
1

2019 йилнинг 3 апрель куни Сергели туманидаги «Обод» маҳалласида  газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида  паст босимли газ қувурини ўрнатиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бажарилган ишлар сифати ва газ қувурлари созлигини текшириш мақсадида Тошкент шаҳар газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан шу ҳудуддаги 280 хонадонда соат 11:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

2019 йилнинг 4 апрель куни Яшнобод туманидаги  58-ҳарбий шаҳарчада ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳар газ таъминоти ҳудудий бўлими томонидан шу ҳудуддаги учта тўрт қаватли уйдаги 300 та  хонадонда соат 11:00 дан 16:00 гача газ таъминоти  вақтинча тўхтатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан