Марказий банк валюта савдосидан банкларнинг четлатилиши сабабини маълум қилди

02.04.2019 | Иқтисод | 5173

Март ойи охирида Ўзбекистоннинг 9 та тижорат банки техник қоидаларни бузгани сабаб республика валюта биржасидаги савдодан вақтинча четлатилди. Бу ҳақда Марказий банк раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Халқаро молия-банк форуми давомида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz».

вишда кеч қолади, аризаларни вақтида топширмайди. Улар савдо жараёнига боғлиқ элементар техник қоидаларни бузади. Банк аризани вақтида тақдим этиши, савдога вақтида келиши керак. Улар эса кечикди!» — дейди Тимур Ишметов.

20 мартда Марказий банк бир нечта банкларни валюта айирбошлаш операциялари иштирокидан «валюта биржаси билан боғлиқ мунтазам қоидабузарликлари» туфайли четлатилганини эълон қилган.

Жумладан, Hamkorbank, «Савдогар» банк (хорижий капиталга эга банклар), «Туркистон», Hi-Tech Bank, «Трастбанк» (хусусий банклар), «Универсал банк», Invest Finance Bank, «Ипак йўли» банк (акционерлик-тижорат банклари) ва Asia Alliance Bank (давлат банки) валюта савдосидан четлатилган. Натижада биржада яна барча банклар қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган.