Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон 2018 йилда хориждан қанча қурол-яроғ ва ўқ-дори сотиб олган?
2.04.2019 00:43,  
25

Ўзбекистон 2018 йилда хориждан 0,7 млн АҚШ долларига қурол-яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмлари ҳамда тегишли воситаларини харид қилди. Ундан олдинги йилларда эса бу мақсад учун 0,3 млн доллардан сарфланган. Бу ҳақда МБ ҳисоботига асосланиб "Халқ сўзи" хабар қилади.

2018 йилда Ўзбекистон 0,1 млн долларлик санъат асарлари ва антиқа буюмларни импорт қилган. Ваҳолангки, 2016 ва 2017 йилларда четдан ушбу йўналиш бўйича ҳеч нарса харид қилинмаган.

Қимматбаҳо бўлмаган металлар ва улардан тайёрланган буюмлар импортига ҳам кўпроқ маблағ сарфланган. Бу борада 2016 йилда 1,2 млрд доллар, 2017 йилда 1,7 млрд доллар, 2018 йилда эса 2,4 млрд доллар харж қилинган.

Қимматбаҳо металлар ва тошлар импортида ҳам кескин ўсиш кузатилган. 2016 йилда бунинг учун 0,4 млн доллар сарф этилган бўлса, 2018 йилга келиб мазкур кўрсаткич 40,7 млн долларга етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан