Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда аёл кишини ўлдириб кетган шахс бир кунда қўлга олинди
2.04.2019 12:34,  
3

Жори йил 30 март куни Мирзо Улуғбек туманида яшаган аёл мурдаси ўз квартираси ошхонасида қотиллик аломатлари билан топилган ва мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан деярли бир сутка ичида ўтказилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида қотил қўлга олинди, деб хабар қилди прокуратура матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси марҳума ўз хонадонида таниши А.А. билан спиртли ичимликлар истеъмол қилган. Кейин ўрталарида жанжал юз бериб, оқибатда А.А. маст ҳолатда стол устида турган ошхона пичоғи билан аёлнинг ўнг бўйин соҳасига уриб, сўнгра ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан биринчи апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. А.А. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми(қасддан одам ўлдириш) билан жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси (жиноятни содир этганликда гумон қилиниб) ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов давом этмоқда. Прокуратура натижасига кўра қўшимча ахборот берилишини маълум қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан