Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAirways Туркиядаги Отатурк аэропортига барча парвозларни тўхтатмоқда
2.04.2019 12:36,  
13

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Истанбулнинг Отатурк номидаги аэропортига фуқаро авиацияси парвозларини тўхтатаётганини маълум қилди. 2019 йил 7 апрелдан бошлаб миллий авиаташувчининг барча парвозлари - Istanbul New Airport - янги ҳаво бандаргоҳига кўчирилади, деб хабар қилинган МАК сайтида.

Бундан ташқари, "Отатурк" аэропорти ёпилиши муносабати билан "Ўзбекистон ҳақо йўллари" 5 апрелдаги HY271/272, HY273/274 ва HY275/276 (шунингдек, 6 апрелдаги HY271/272 ва HY273/274) рейсларини бекор қилди.

Uzbekistan Airways компанияси кўрсатилган рейсларга чипталари расмийлаштирилган йўловчиларга харид қилинган жойда чипталарни қайтариб бериш, ёки учиш вақтини авиачипта амал қилиш муддати ўтмасидан жарима тўловисиз алмаштириб олиш имкониятини тақдим этмоқда.

Авиакомпания, шунингдек, регистрация ва парвозолди расмий ишларини ўз вақтида амалга ошириш кераклигини эслатиб ўтган ва барча йўловчиларни янги аэропортга жадвал бўйича белгиланган парвоз вақтидан икки-уч соат олдин келишга чақирган.

Истанбулнинг янги аэропортида регистрация муддати бир соат олдин якунланади, самолётга чиқиш вақти эса учиш вақтидан 20 дақиқа олдин тўхтатилади.

Istanbul New Airport Истанбулнинг Европа қисмидан 35 км шимолроқда жойлашган. Янги ҳаво бандаргоҳи барча мунтазам рейслар учун 2018 йил 29 октябрда очилган. Аэропортда тўртта учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлиб, у 15 йилдан сўнг 150-200 миллион йўловчиларга хизмат кўрсатиш имконига эга.

Отатурк номидаги эски аэропортни ёпиш режалаштирилмоқда. Туркиядаги ушбу собиқ энг йирик аэропорт шаҳарга 40 йилдан ортиқ хизмат кўрсатган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан