Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида янги қарор тасдиқланди
2.04.2019 13:03,  
186

Ҳукумат қарори билан Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автотранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июнгача:

- мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ягона электрон базаси шакллантирилади;

- техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини “Маъмурий амалиёт” тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизми яратилади.

Низомга мувофиқ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари ҳар йили 10 ноябргача техник кўрикка тақдим этилмаган транспортларни рўйхатини тузади.

Техник кўрикка тақдим этилмаган транспорт эгаларига 20 ноябргача билдиришномалар юборилади.

Шунингдек, 1 декабргача охирги 3 йилда кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларининг рўйхати тасдиқланади ҳамда мазкур рўйхат асосида 31 декабргача транспорт воситалари инвентаризациядан ўтказилади.

Инвентаризация бўйича транспорт эгасига қуйидаги хабарномалардан бири юборилади:

- мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида;

- давлат рақами ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганда, янги рақам олиш ва рўйхатдан ўтиш тўғрисида;

- транспорт яроқсиз деб топилганида бир ойда уни таъмирлаб яроқли ҳолатга келтириб техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида. Агар мазкур талаб бажарилмаса транспорт ҳисобдан чиқарилади ва 3 кунда унинг эгасига бу ҳақда хабар берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан