Марказий банк олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархини эълон қилди

03.04.2019 | Ўзбекистон | 4700

Марказий банк 2019 йил 3 апрелдан амалда бўладиган олтин ва кумуш тангаларнинг янги нархларини эълон қилди. 

Ўтган ҳафта, яъни 27 март куни белгиланган тангалар нархларига нисбатан бу гал арзонлашган. Олтин танга 200 000 (икки юз минг) сўмга, кумуш танга 7 000 (етти минг) сўмга пасайган. 

Унга кўра:

1 та олтин танга нархи – 13 500 000 сўм; 

1 та кумуш танга нархи – 252 000 сўмни ташкил этди.

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг. 

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди. 

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.