Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарё ҳокими вилоят аҳолиси билан хайрлашди
3.04.2019 12:20,  
16

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов маҳаллий аҳоли билан хайрлашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Собиқ ҳоким маҳаллий аҳолига қўллаб-қувватлагани ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

“Қадрли сурхондарёликлар! Халқи мард ва танти, тупроғи зар бу воҳадаги фаолиятим давомида мен билан елкама-елка туриб, бирга ишлаган, қўллаб-қувватлаган Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Сурхондарё янада гуллаб яшнайверсин!” - дейилади расмий хабарда.

Кеча, 2 апрель куни, маҳаллий нашрларда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Бахтиярович Пўлатов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан