Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эмизикли оналар учун Ўзбекистон бўйлаб махсус жойлар ажратилади
3.04.2019 19:20,  
8

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланиши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Қонун лойиҳасида гўдакларни она сути билан боқишни тарғиб этиш, шунингдек, болалар озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талаблар, уларга риоя этиш чора-тадбирлари, сертификатлаш масаласи ҳамда ушбу соҳада тиббиёт ходимларининг ўрни ва вазифалари белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, соҳани давлат томонидан тартибга солиш, унда Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқароларнинг ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ваколатлари ҳам аниқлаштирилмоқда, дея хабар берди ЎзА. 

«Энг муҳими, қонун лойиҳасида гўдаклар, кичик ёшдаги болалар билан бирга оналар бўлиши мумкин бўлган тиббиёт муассасаларида, шунингдек, бошқа ташкилотларда, жамоат жойларида тегишли санитария қоидалари ва гигиеник нормативларга жавоб берадиган гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни эмизишга мос бўлган махсус ажратилган жойлар ташкил этилиши назарда тутилмоқда», — дейилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборотида.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистонда «соғлом насл ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган қатор тадбирларнинг мантиқий давоми ва қонуний асоси бўлиб хизмат қилади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан