Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тунда ҳожатхонага тез-тез қатнаш қайси касаллик аломати?
3.04.2019 19:27,  
1148

Тунда ҳожатхонага кичик ҳожатни чиқариш истагида тез-тез қатнаш бу касаллик аломати эканлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда Япония кардиологлари Йокогама шаҳрида бўлиб ўтган “Japanese Circulation Society 2019” конференциясида маълум қилишди. Уларнинг айтишига кўра, инсон организмида керагидан ортиқча туз ва юқори қон босими унинг тунда тез-тез уйғониб, кичик ҳожатни чиқариш истагида ҳожатхонага қатнашига сабаб бўлади.

“Биз шуни аниқладикки, агар сизда никтурия ривожланган бўлса, сиз ёки юқори қон босими, ёки организмдаги ортиқча суюқликдан азият чекасиз. Бу никтурия ҳолати йўқолмаса, шифокорга мурожаат қилиб, қон босимни ўлчаш ҳамда истеъмол қилинаётган туз миқдорини аниқлаш лозим”, - дея Сатоси Конно (Satoshi Konno) сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак қон-томирлари касалликлари (инфаркт, инсульт ва сурункали юрак қон-томирдаги етишмовчилик) дунё бўйлаб инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган асосий сабаблардан бири бўлиб қолмоқда.

Конно ҳатто бир мартагина тунда ҳожатга қатнаш гипертония хасталиги ривожланишини тахминан 40 фоизга оширганини маълум қилди.

“Ҳожатхонага қанчалик тез-тез қатнасангиз, юрак қон-томир фаолиятидаги муаммоларга дучор бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади”, - деб таъкидлади мутахассис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан