Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Йил бошидан буён Ўзбекистон неча миллион долларлик қалампир сотгани маълум бўлди
4.04.2019 16:19,  
5

 Йил бошидан буён қалампир экспорти Ўзбекистонга 15 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди, деб хабар қилмоқда давлат Статистика қўмитаси.

Январ-феврал ойиларида Ўзбекистондан қалампир экспорти 10,8 баравар ўсди. Бунинг натижасида қалампир экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида етакчи ўринга чиқди.

Ўзбекистондан экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий ҳажми 175,3 минг тоннани, қиймати 86,4 миллион долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,7 фоизга кўп дегани.

Келажакда ушбу рақамлар ўсишда давом этади, чунки февраль ойининг охирида Ўзбекистонда мева-сабзавотларни экспорт қилиш тартиби осонлаштирилган эди. Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларнинг асосий харидорлари бу Қозоғистон (17,8 млн доллар), Қирғизистон (15,1 млн доллар) ва Россиядир (10 млн доллар).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан