Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Венесуэлада Хуан Гуаидо устидан суд бошланди
4.04.2019 16:26,  
2

Венесуэлада Хуан Гуаидо устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда РИА Новости Миллий таъсис мажлисининг ҳуқуқ масалалари бўйича комиссия раҳбари Хулио Гарсия Серпа сўзларига таяниб хабар қилмоқда.

Унинг айтишига кўра, ҳозирда жиноий иш Венесуэла Олий суди ва бош прокурори назорати остида.

“У барча қилган ишлари учун жавоб бериши шарт. У ватан хоинлиги учун жавоб бериши лозим”, - дея таъкидлади Серпа.

Сешанба куни Миллий таъсис мажлиси мухолифат етакчиси Хуан Гуаидога нисбатан жиноий иш жараёнини давом эттиришни маъқуллаган эди.

Шунингдек, мажлис раҳбари Диосдадо Кабельо бу Гуаидо депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилганини англатишини маълум қилган эди.

2019 йилнинг январида Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуаидо ўзини муваққат президент сифатида эълон қилган эди. Гуаидони АҚШ ва бошқа ўнлаб давлатлар қўллаб-қувватлаган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан