Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кутилмоқда?
31.10.2016 12:18,  
2

Ўзгидромет» маркази хабар беришича, 1 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +2 +7 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +5 +10 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида +10 +15 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +12 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Сешанба куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +10 +15 даража, мамлакатнинг тоғли жойларида +15 +20 даража, Фарғона водийси вилоятларида +18 +23 даража, Тошкент шаҳрида +23 +25 даража, қолган барча ҳудудларда +28 даражагача илиқ бўлади.

«Ўзгидромет» маркази ахборотига кўра, 1 ноябрга ўтар кечаси ва 1 ноябрь кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразмда шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши эҳтимоли бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан