Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишга доир янги қонун лойиҳаси тайёрланди
5.04.2019 14:55,  
40

Ички ишлар вазирлиги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлади.

Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Мазкур қонун 3 моддадан иборат. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“3. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий) ва болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) шахслар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.”.

Қонун қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириши, давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини зарур. 

Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаш Вазирлар Маҳкамасига юклатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан