Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британиялик аёл ҳомиладор эканини туғишидан 45 дақиқа олдин билди
5.04.2019 15:32,  
8

Буюк Британияда истиқомат қиладиган Глазго Эммалуиз Леггэйт ҳомиладор эканини туғишидан 45 дақиқа олдин билди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар қилди. 

Хабарда айтилишича, 18 ёшли Эммалуизнинг бир фарзанди бўлиб, иккинчиси ҳақида мутлақо ўйламаётган эди.

Эммалуизнинг эслашича, бунга қадар у бироз тўлишган ва озишга бир неча бор ҳаракат қилиб кўрган. Аммо ҳомиладорликни билдирадиган ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.

“Менда ҳомиладорликни ҳеч қандай аломатлар йўқ эди. Мутлақо. Ҳатто докторлар ҳам нима учун қорним катталашмаганини айта олишмаяпти”, — дейди Эммалуиз Леггэйт.

Бундан ташқари, Эммалуиз Леггэйт ҳомиладорликдан сақланиш учун махсус дориларни мунтазам истеъмол қилиб келган.

Британиялик аёлда қиз фарзанд дунёга келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан