Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди
5.04.2019 16:17,  
147

 Ўзбекистонда ҳайдовчилар 2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини қаерда прописка қилингандан қатъий назар Давлат хизматлари марказларида алмаштиришлари мумкин.

Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, Тошкентда жойлашган 11 та марказнинг 7 таси зарурий ускуналар билан жиҳозланган ва ушбу марказларда гувоҳномаларни алмаштириш йўлга қўйилган. Давлат божининг ҳажми – ЭКИҲнинг 70 фоизи.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун мурожаат этишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан