Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
6.04.2019 17:39,  
12

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида бўладиган Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун бугун Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Қайд этишларича, президентнинг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур фестивалга катта тайёргарлик кўрилган.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, танлов қатнашчилари ва меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилган.

"Фолклор-этнографик чиқишлар, сайёҳлик масканларига ташрифлар, илмий конференция ва кўргазмаларни ўз ичига олган маданий-маърифий тадбирлар дастури тайёрланган. Фестиваль 10 апрелгача давом этади", — дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан