«Ўзтрансгаз» раҳбари ўринбосари «Лукойл» олдидаги қарздорлик сабабли бўшатилди

06.04.2019 | Иқтисод | 5140

Бахтиёр Раҳмонқулович Анорқулов «Ўзтрансгаз» компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан четлатилди, дея хабар қилди Газета.uz.

Лавозимидан четлатилишига «Лукойл» олдидаги катта миқдордаги қарздорлик сабаб бўлгани айтилмоқда. Март ойи бошида биз Ўзбекистоннинг 2018 йилда Россия компанияси олдида 600 млн долларга яқин миқдорида қарздор бўлиб қолгани ҳақида ёзган эдик.

«Лукойл"нинг қазиб олиш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров Ўзбекистон маҳсулотни бўлишиб олиш тўғрисидаги келишувда қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлса ҳам, Ўзбекистон қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келганини маълум қилган эди.

«Ўзтрансгаз» «Газета.uz» сўровига Бахтиёр Анорқуловнинг ишдан бўшатилиши тўғрисидаги ҳужжат ҳозирда мавжуд эмас, дея жавоб берди.