Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Термиздаги уйлардан бирида портлаш юз берди. Ҳалок бўлганлар бор
8.04.2019 17:46,  
7

8 апрель куни 10:30 да Термиздаги уйлардан бирининг ертўласида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» Сурхондарё вилояти ИИБ ички ишлар шаҳар бўлими маълумотига таяниб.

Портлаш фактини нашрнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаси ҳам тасдиқлаган.

«Икки киши ҳалок бўлди, чақирув бўйича етиб келган ‘тез ёрдам’ шифокорлари воқеа жойидаги ўлимни қайд этган», — дейишди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Термиз филиалида.

Тиббий муассаса маълумотлари бўйича, «Дўстлик» маҳалласидаги Алишер Навоий кўчасида жойлашган 10-уйнинг чап томонида номаълум сабабларга кўра портлаш юз берган, сўнг ёнғин чиққан.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан