Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони фуқароси Ўзбекистонга йиртқич қушларни олиб киришга ҳаракат қилди
9.04.2019 13:53,  
17

Саудия Арабистони фуқароси Ўзбекистонга ноқуний равишда иккита лочин ва қушларни овлаш учун тузоқларни олиб киришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хабар қилди.

Экология қўмитаси ходимлари Тошкент халқаро аэропорти божхона хизматчилари билан биргаликда Дубайдан учиб келган Саудия Арабистони фуқароси томонидан иккита лочин олиб кириш ҳолатини олдини олишди.  

Лочинлар билан бирга хорижий фуқаро йиртқич қушларни овлаш бўйича тузоқлар олиб кирмоқчи бўлди.

“Қушларни республика ҳудудига олиб кириш мақсади - лочин овини амалга ошириш бўлган”, - дейилган хабарда.

Қушлар вақтинча махсус қушхонага берилди.  

“Хорижий фуқарони қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан