Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аёлларга ажрашганидан кейин ҳам эрининг уйида яшаш ҳуқуқи берилди
9.04.2019 21:15,  
150

Ўзбекистонда 5 апрелдан кучга кирган янги қонунга асосан, турар жой мулкининг эгаси деб, у ерда доимий яшайдиган эр-хотин ва уларнинг болалари ҳисобланади.

Қайнота-қайнона ёки бошқа қариндошлар фақат ўзаро келишилган ҳолда оила аъзоси деб ҳисобланиши ва ушбу мулкнинг эгаси деб ҳисобланишлари мумкин.

Қонундаги ушбу ўзгаришлар эру-хотин ҳуқуқ ва мажбуриятларига қуйидаги ўзгаришларни олиб келади:

  • Уй-жой мулкидан фойдаланиш ҳуқуқи никоҳдан ажралганидан кейин ҳам сақланиб қолади;
  • Уй-жойга ўз болаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади;
  • Турмуш ўртоғи билан бир йилдан ортиқ бирга яшаганидан сўнг Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади;  

Norma.uz ёзишига қараганда юқорида кўрсатилган ўзгаришлар бундан буён бутун оиланинг молиявий аҳволини ва турар жойга бўлган эҳтиёжини мувофиқ белгилаш учун хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айни дамда ер мулки ва турар жойларни ёппасга кадастр рўйхатидан ўтказиш жараёни кетмоқда. 2019 йилнинг 1 июнидан жисмоний ва юридик шахсларга ер мулкини хусусийлаштириш ҳуқуқи берилиши ҳақида президент қарори имзоланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан