Ўзбекистонда олтин ва кумуш эсдалик тангалар нархи оширилди

09.04.2019 | Иқтисод | 4567

Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларининг жорий йил 10 апрелдан амалда бўладиган сотиш нархларини белгилади.

Унга кўра, 1 олтин танга нархи 13 700 000 сўм (ўтган ҳафта — 13 500 000 сўм) бўлди.

Кумуш танга нархи 257 000 сўмни (ўтган ҳафта — 252 минг сўм) ташкил этди.