Самарқандда ўғрилик қилган аёллар қўлга олинди

10.04.2019 | Жамият | 4689

5 апрель куни номаълум шахс Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласида яшовчи С.И. исмли аёлнинг уйига дарвоза орқали кириб, хонасидан умумий қиймати икки миллион 800 минг сўмлик занжирни ўғирлаб кетган.

ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Ҳақиқат кўчасида яшовчи О.А. исмли аёл, унинг синглиси С.А., уларнинг қариндошлари У.Й. (исмли аёл) ва Ў.А. (исмли қиз)лар содир этгани аниқланиб, ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.