Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура Рашид Қодиров бўйича маълумот берди
11.04.2019 11:48,  
14

Бош прокуратура Amnesty International ташкилотининг гўёки собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатилгани, қўпол муносабатда бўлингани, шунингдек, бошқа судланувчиларга нисбатан ҳалигача қийноқлар хавфи сақланиб қолинаётганлиги тўғрисидаги мурожаатига ўз муносабатини билдирди.

Таъкидланишича, терговнинг бошиданоқ Р.Қодировга ҳимояланиш ҳуқуқи берилган, адвокатнинг барча тергов ҳаракатларида иштироки, шунингдек, у билан ҳеч қандай чекловларсиз ҳоли учрашиш имконияти таъминланган.

“Тергов давомида суд-тиббий экспертиза ўтказилган, унинг хулосасига кўра, Р.Қодировнинг соғлиғининг ҳолати қамоқда сақлашга тўсқинлик қилмаслиги маълум бўлган ва унда ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган”, - дейилади расмий баёнотда.

Бош прокуратура Р.Қодиров ва бошқа иштирокчиларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, дастлабки тергов давомида уларнинг соғлиғи Ички ишлар вазирлиги тиббиёт муассасаларининг доимий назорати остида бўлгани, ишни судда кўриб чиқиш жараёнида ҳам доимий тиббий ёрдам кўрсатилаётгани ва барча зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган алоҳида махсус транспорт воситаси ажратилгани маълум қилган.

Тергов давомида Р.Қодиров ўз айбини фақат қисман тан олган, бу эса унга айблов бўйича ўз фикрини эркин ифода этиш имконияти берилгани ва унинг бундай мазмундаги кўрсатмаларини олишда унга нисбатан қандайдир босим ўтказилганлик факти мавжуд эмаслигидан далолатдир, дея қўшимча қилинган хабарда.

Бош прокуратура томонидан Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича 22.02.2018 йилда қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

25.02.2018 йил Р.Қодиров товламачилик, пора олиш, шунингдек, бошқа мансабдорлик ва иқтисодий жиноятларни содир этишда айбланиб, жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, 17.01.2019 йилги суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг саволига Р.Қодиров тергов давомида ўз кўрсатмаларини ихтиёрий равишда берганлигини маълум қилди ва бу суд мажлиси баённомасида қайд этилган.

Бугунги кунда Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан