Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётган ўзбекистонлик қиз ҳақида ахборот берилди
11.04.2019 11:53,  
5

Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётганини эълон қилган Ўзбекистон фуқароси Шодиёна Давлатова тўғрисида ОАВда пайдо бўлган материаллар юзасидан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қиладики, мазкур вазият мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими томонидан назоратга олинган.

Ушбу ҳамюртимиз ўтган йили апрель ойида Андижон шаҳрида Хитой фуқароси билан қонуний никоҳдан ўтган ҳамда доимий яшаш учун ХХРга учиб кетган. Тез орада ички оилавий низолар туфайли Элчихона кўмагида ватанга қайтган. Лекин кейинроқ ўз хоҳишига кўра яна турмуш ўртоғининг ёнига жўнаб кетган. 31 март куни Ш.Давлатова Элчихонага қайта мурожаат қилган ва яшаш шароитлари ва турмуш ўртоғи томонидан зулм қилинаётгани тўғрисида шикоят қилган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш истагини маълум қилган.

Оилавий келишмовчиликлар ва турмуш ўртоғи томонидан берилган ваъдаларнинг бажарилмаслиги туфайли шундай илтимос билан Ўзбекистон фуқароси М.Т. ҳам Элчихонага мурожаат қилган. М.Т. воситачи фирма орқали хорижлик билан танишган ва ўтган йилнинг декабрь ойида никоҳни расмийлаштириб Хитойга кетган.

Шу муносабат билан Элчихона Хитойнинг тегишли ҳукумат органлари билан биргаликда мазкур ҳамюртларимизни Тошкентга қайтишига ёрдам бериш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра айни пайтда Хитой Халқда худди шундай ҳолатга тушган ўнлаб фуқароларимиз мавжуд. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси томонидан уларнинг шахсини аниқлаш ва консуллик ёрдами кўрсатиш бўйича тегишли ишлар ташкиллаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан