Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилди
11.04.2019 11:58,  
162

Президент томонидан 10 апрель куни «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини татбиқ этиш тўғрисида»ги фармон ҳамда «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ички ишлар вазирлигидан Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти, Мудофаа вазирлигидан Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати берилди. Гидрометеорология хизмати маркази эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилмоқда.

Ушбу тузилмаларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига берилиши муносабати билан, вазирлик зиммасига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қатор янги вазифалар юклатилди.

Ёнғин хавфсизлиги қуйи тузилмалари базасида тегишли фавқулодда вазиятлар бўлимлари ва ёнғин-қутқарув тузилмалари ташкил этилиб, уларга ёнғинларни бартараф этиш билан бирга қутқарув ишларини амалга ошириш вазифалари ҳам юклатилди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш Миллий маркази ҳамда ҳудудий тезкор бошқарув марказлари ташкил этилиб, уларга аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мониторинг ва прогнозлаш ваколатлари берилди.

Нукус, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида йирик фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган ҳудудий ёнғин-қутқарув отрядлари ташкил этилмоқда.

Ёнғин хавфсизлиги институти унга кундузги ва сиртқи йўналишлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича вазифаларни юклаган ҳолда Академияга айлантирилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар муаммолари ва ёнғин хавфсизлиги илмий-тадқиқот институти, Ёнғин-қутқарувчиларнинг бошланғич тайёргарлиги ва малакасини ошириш маркази ҳамда олий ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ёшларни тайёрлаш бўйича Ихтисослаштирилган лицей ташкил қилинмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари таркибида ҳаётий фаолият хавфсизлиги марказлари ташкил қилиниб, ушбу марказларда аҳолини турли хусусиятдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, фуқаролар соғлиги ва ҳаётига хавф туғдирувчи омиллар бўйича уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирларнинг ўтказилиши белгиланган.

Қайд этилган ҳужжатларда белгиланган вазифалар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини оширишга, ушбу соҳада мониторинг ва прогнозлаш ишларини яхшилашга ҳамда ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган хавфлар ва таҳдидларни барвақт аниқлашга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан