Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона водийсида куч тузилмалари юқори жанговар шайликка келтирилди
11.04.2019 13:26,  
7

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида 9 апрел куни республика куч тузилмалари юқори жанговар шайликка келтирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 9-13 апрел кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳудудида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлигида барча куч тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотларда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси куч ва воситалари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари жалб қилинди.

Машғулотлар 9 апрел куни қўшинлар ва бошқарув органларини юқори жанговар шайликка келтириш билан бошланди.

Ҳозирда бўлинмалар жанговар ўқув вазифаларни бажариш ҳудудига олиб чиқилди.

Машғулотлар Шарқий ҳарбий округининг барча полигонларида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Мудофаа вазирлиги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар тайёргарлигини мажмуавий текшириш бошланган эди.

Машғулотлар давомида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари "Муборак" ва "Нуристон" умумқўшин дала-ўқув майдонларига, шунингдек, ҳаво ва ер орқали маҳаллий нотаниш ҳудудларга ташланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан