Қора туйнукнинг тарихдаги илк сурати оммага намойиш этилди (видео)

11.04.2019 | Илм-фан | 5182

Халқаро илмий гуруҳ инсоният тарихида биринчи марта Қора туйнук соясининг суратини эълон қилди.

Гравитацион майдонга эга бўлган космик жисм - Қора туйнукни суратга олиш учун телескоплар глобал тармоғини яратишга тўғри келди. Телескоплардан олинган маълумотлар тўғридан-тўғри суперкомпьютерга жойлаштириб борилди

Олимларнинг айтишича, Қора туйнук бизнинг оламдан ташқарида, ердан 50 миллион ёруғлик йили узоқлигидаги М87 галлактикасида жойлашган бўлиб, у Қуёш массасидан 6,5 миллиард баробарга каттадир.

Олимлар бу кашифет ҳақида бир вақтда Вашингтон, Брюссел, Сантьяго, Шанхай, Тайбэй ва Токиода ўтган матбуот анжуманида билдирдилар.

Замонамизнинг энг буюк физиклари Алберт Эйнштейн ва Стивен Хокинг учун адоғи йўқ мавзу бўлган қора туйнукнинг реал тасвири ҳақиқатга айланди. Бу объектларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ичида физиканинг барча қонунлари амал қилишдан тўхтайди, вақт тўхтаб қолади, исталган материя ва нур изсиз йўқолади.

Суратдаги қора туйнук ортидан кузатув 2017 йил баҳорида олиб борилган, бироқ олинган суратларни қайта ишлаш учун олимларга 2 йил вақт талаб этилган.

Қора туйнукни аслида кўриб бўлмайди ва шу сабабли суратда унинг атрофидаги сояни кўриш мумкин. Марказдаги объект эса айнан қора туйнук ҳисобланади.