Олти йилга қамалган Ислом Тўлаганов 1 йил 8 ойда қамоқхонадан чиқди

11.04.2019 | Жамият | 5456

Тошкентдаги Боровский номли тиббиёт коллежи талабаси Жасур Иброҳимойнинг ўлимида айбдор деб қамалган Ислом Тўлаганов 1 йилу 8 ойдан сўнг қамоқдан чиқди. 

Олий Суд маъмурияти хабарига кўра, Навоий вилоят жиноят ишлари бўйича суди 2018 йилнинг 20 декабрида Ислом Тўлагановга қамоқ жазосини мажбурий меҳнат жазосига алмаштириш ҳақида қонун чиқарган экан.

“Исломбек Тўлаганов жазонинг ўталмаган қисмини, маошининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан, 4 йил 15 кун муддатда мажбурий меҳнат жазоси билан алмаштирилсин”, - дейилган қарорда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг май ойида содир бўлган воқеани ҳалигача кўпчиллик яхши эслайди. Ўшанда Тошкентдаги Боровский номли коллеж талабаси Жасур Иброҳимов бир гуруҳ талабалар калтаклаши оқибатида вафот этган эди.

Тергов жараёнида ушбу жиноятда айбдор деб Ислом Тўлаганов топилган ва 2017 йилнинг октябрь ойида уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берган эди.