Ургутлик фуқаро ўз тоғасини жуда ҳам катта маблағга тушириб кетди

13.04.2019 | Жамият | 5061

10 апрель куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Жайратепа маҳалласида яшовчи М.А. ИИБга мурожаат қилди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Фуқаро ўз мурожаатида 2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган вақт оралиғида унинг шу маҳаллада яшовчи Э.А. исмли жияни, унга тегишли умумий қиймати 86 666 АҚШ долларига тенг бўлган қуруқ меваларини Қозоғистон Республикасида сотиб бериш учун олиб кетиб, шу кунга қадар пулларни бермай юрганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Э.А. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.