Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ янги Йўл ҳаракати қоидалари бўйича жарималар қачондан бошлаб қўлланилишини маълум қилади
14.04.2019 00:31,  
11

Тошкент ИИББ Йўл ҳаракати қоидаларининг янги бандлари бўйича ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни қўллаш санаси ҳақида расман эълон қилади. Бу ҳақда ИИББнинг бошлиғининг жамоат тартибини қўриқлаш бўйича ўринбосари полковник Азизхон Умархонов шанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 9 апрелдаги қарори билан ЙҲҚга бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилган эди. Жумладан, айланма ҳаракатли чорраҳаларда ҳаракатланаётган автомобилларга устунлик берилди. Шунингдек, транспорт воситалари кундуз куни ҳаракатланаётганда яқинни ёритиш чироқлари ёки туманга қарши чироқларни ёқиб юриш мажбурийлиги белгиланди. Ўзгаришлар ҳужжат расман эълон қилинган 10 апрелдан кучга кирди. Бироқ ўзгаришлар ҳақидаги режалар олдиндан маълум қилинмагани сабабли аҳоли учун кутилмаган ҳолат бўлди.

«ИИВга бошқа вазирлик ва идоралар билан бир ой муддатда аввал қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг янги қарорга мувофиқлаштириш топширилди… Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилувчи ўзгаришлардан улар қабул қилингандан сўнг хабардор бўласиз. Бир ой давомида фақат тайёргарлик кўрилади, жарималар қўлланилмайди», — деди ИИББ вакили.

«Асосий вазифа — жазолаш эмас, қоидабузарликлардан огоҳлантириш», — дея таъкидлади Азизхон Умархонов. ИИВ ва Тошкент ИИББ ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳолини хабардор қилиш кампаниясини бошлаб юборди.

Азизхон Умархонов кундузги чироқлардан фойдаланиш масаласи бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилаётгани ва бунда маҳаллий шароитлар ва мутахассисларнинг фикрлари инобатга олинишини маълум қилди.

Хорижий тажрибанинг кўрсатишича, кундузги чироқлардан фойдаланиш ҳаттоки куннинг ёруғ вақтларида ҳам автомобилларнинг кўриниш даражасини ошириб, йўл-транспорт ҳодисалари сонининг камайишига хизмат қилади.

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимларига айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколати берилаётганини изоҳлар экан, ИИББ бошлии ўринбосари ҳокимият учун таклифларни тайёрлаш бошланганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан