Исроилнинг биринчи ой миссияси муваффақиятсиз якунланди

14.04.2019 | Жаҳон | 4588

Исроил ойга учирган Beresheet қурилмаси 11 апрель куни қатор техник носозликлардан сўнг яроқсиз аҳволга келди.

“Биз ойга қўна олмадик, лекин қаттиқ ҳаракат қилдик”, деди Исроил ой миссияси лойиҳасининг муаллифи Моррис Кан.

Муваффақиятни байрам қилишга тайёрланаётган Бош вазир Бинямин Нетаняҳу эса: “Илк маротаба муваффақиятсизликка учрадик, аммо яна ва яна ҳаракат қилишда давом этинглар”, деб таскин билдирди.

Шу кунгача ойга фақат АҚШ, Совет Иттифоқи, Россия ва Хитой космик қурилмалари юмшоқ қўнишни амалга оширишга муваффақ бўлган.