Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ravon автомобиллари Россияда йиғила бошланади
15.04.2019 11:16,  
13

Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россиянинг Derways заводи билан ўз моделларини черкес корхонасида йиғиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда “Известия” манбасига таяниб хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда Ravon конвейерини йиғиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ёз ойининг ўрталаридан бошлаб моделни пилот лойиҳаси доирасида йиғиш бошланиши кутилмоқда. Кенг миқёсли ишлаб чиқаришни эса жорий йил охирларига бориб йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, ушбу хабарни компания изоҳламаган. Уларнинг маълумотларига кўра, жорий йилда Россия бозорига фақатгина Ўзбекистондан импорт қилинган автомобиллар олиб келинади.

“Авто Ревю” журналининг бош муҳаррири Леонид Голованов сўзларига қараганда, МДҲ ҳудудида Ravon энг йирик бренлардан бири ҳисобланади. Россия бозорига қайтса машиналарни сотиб олишади.  Унинг фикрига кўра, бу маркадаги автомобиллар ҳар доим паст нархда бўлгани учун рақобатбардош бўлган.

Автоэксперт Роман Гуляев фикрига кўра, Россия бозорига қайтиш компанияга ва умуман олганда Ўзбекистон иқтисодиётига даромад келтирмайди. Ravon ишонарли шерик сифатида ўзини кўрсата олмади ва охир-оқибат россиялик автомобил эгалари орасида оммабоп брендга айланмади. Шунингдек, компания билан ҳамкорлик дилерларга хавф туғдиради, деб ҳисоблайди эксперт.

Ravon автомобиллари Россия бозорида автомат узатмалар қутисига эга бўлган энг арзон автомобиллар эди. ЎТган йилнинг биринчи чорагида Ravon Россияда 5000 га яқин автомобиль сотган, кейин автомобиллар етказиб бериш тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан