Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада учрашув ўтказди
15.04.2019 13:01,  
2

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. 

Олий мартабали меҳмон 15 апрель куни Кўксаройда расмий кутиб олинди.  

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу маросимдан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. 

Президент Қозоғистон раҳбарини Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, бу кейинги йилларда анча фаоллашган сиёсий мулоқотларнинг изчил давоми эканини таъкидлади. 

 – Қозоғистон Республикаси президенти сифатида илк давлат ташрифингизни Ўзбекистонга амалга оширганингизни юқори баҳолаймиз. Буни мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш ифодаси деб биламиз. Қозоғистон биз учун яқин қўшни, стратегик шерик. Ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича ижобий динамикага эришилаётганидан мамнунмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Қозоғистон президенти Ўзбекистонга таклиф учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, музокаралар самарали ўтишига ишонишини қайд этди.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сифати ва амалий мазмуни ҳақидаги гапларингизга тўла қўшиламан. Сиз, ҳурматли Шавкат Миромонович, ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев давлатлараро муносабатларни юқори босқичга олиб чиқдингиз. Бу суръатни сақлаб қолишни ўзимнинг асосий вазифам деб биламан. Қозоғистонда қардош Ўзбекистон билан алоқаларга талаб жуда катта, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
 
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо, транспорт, саноат кооперацияси, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон БМТ, ШҲТ, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Қозоғистон мамлакатимиз ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги Траст фонди фаолиятини қўллаб-қувватлади.  

Минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.  

Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича томонларнинг позициялари мос ёки яқин экани яна бир бор ўз тасдиғини топди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан