Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия атом сув ости кемаси ҳарбийлари кокаин учун қўлга олинди
15.04.2019 15:27,  
10

Британиянинг HMS Talent сув ости кемаси етти нафар ҳарбий хизматчилари кокаин истеъмол қилгани учун операциядан четлаштирилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.

Таъкидланишича, сув ости кемаси Девонпортга келгандан сўнг, кема экипажи кечки базмдан сўнг наркотикларга тестдан ўта олишмади.

Синов натижалари ҳарбий полицияга юборилди. Шундан кейин HMS Talent кемаси портдан чиқиши қолдирилди.

Daily Mail нашри ёзишича, бу атом сув кемасига тўлақонли экипаж зарур.

HMS Talent (S 92) атом сув кемаси – Буюк Британия Trafalgar еттита сув ости кемаси тоифасига кирувчи олтинчи кема ҳисобланади. 1990 йилда сув ости кемасидан фойдаланиш бошланган. Кемада Tomahawk қанотли ракеталарини олиб юриш мўлжалланган.

Британия флотида бу каби можаро 2017 йилда ҳам бўлган. Ўша вақтда HMS Vigilant атом сув ости кемасида наркотик моддаларни исътемол қилган тўққиз нафар ҳарбийлар хизматдан бўшатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан