Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ислом дунёсининг машҳур олими, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Ўзбекистонга келди
15.04.2019 17:07,  
195

Ислом дунёсининг машҳур олими, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Islom.uz» хабар бермоқда.

Шайхулислом Москва ташрифидан сўнг тўғри Бухорога йўл олди. У Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди.

Меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидлар, Мир Араб мадрасасини томоша қилди.

Хуфтон намози Масжиди Калонда Муҳаммад Тақий Усмоний иштирокида адо этилди. Шу аснода меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди.

Маълумот учун, Муҳаммад Тақий Усмоний 1943 йилда Ҳиндистонда туғилган, силсиласи Усмон ибн Аффонга бориб тақалади. Покистоннинг Карачи шаҳридаги Ислом университети проректор бўлиб ишлаб келмоқда. Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 март куни Карачида Муҳаммад Тақий Усмонийга суиқасд уюштирилгани, унинг икки тансоқчиси ҳалок бўлиб, ўзи ва набираси омон қолгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан