GM Uzbekistan бу йил Equinox кроссовери ва Trailblazer йўлтанламасини ишлаб чиқаради

15.04.2019 | Ўзбекистон | 5832

GM Uzbekistan бу йил Chevrolet Equinox кроссоверини ва Chevrolet Trailblazer йўлтанламас машинани ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

«Барчага ёқадиган Chevrolet Captiva кроссовери ўрнига 2019 йилда иккита янги автомобиль — Chevrolet Equinox кроссовери ҳамда Chevrolet Trailblazer йўлтанламасини ишлаб чиқариши режалаштирилган. Автомобильлар GM Uzbekistan заводи негизида ишлаб чиқарилади», – дейди «Ўзавтосаноат».  

Бироз олдин GM Uzbekistan 2019 йилнинг учинчи чораги охирида СУВ сегментида икки йўлтанламас модель намойиш қилиши ҳақида хабар берган эди.

«Яқин йиллларда янги глобал платформа яратамиз. Шунингдек, шу йилдан бошлаб биз СУВ сегментида, яъни йўлтанламас, йирик узелли икки автомобилни йиғишни бошлаймиз. Captiva ишлаб чиқаришни ўтган йил тўхтатганмиз. Унинг ўрнига шу йилнинг учинчи чорагида ушбу сегментда икки янги автомобиль намойиш қилинади», – дейди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азиз Шукуров.