Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат солиқ қўмитаси Шайхонтоҳур туман ДСИдаги «коррупцион тўр» ҳақида маълум қилди
16.04.2019 12:52,  
30

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясида «коррупцион тўр» мавжудлигини аниқлади, дея хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати Газета.uz нашрига.

Қўмита маълумотларига кўра, ДСИ ходимлари устидан тизимли равишда шикоятларнинг тушиб тургани «таъмагирлик ва коррупциядан далолат беради».

«Маълум бўлишича, мазкур ДСИ ходимлари узоқ йиллар давомида давлат ёки бюджет манфаатларига эмас, балки чорасиз тадбиркорларни илинтириш учун коррупциялашган тўр ташкил этган ҳолда ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фаолият олиб боришган. Натижада бюджетни тўлдириши ва давлатнинг ижтимоий пойдеворини мустаҳкамлаши мумкин бўлган маблағлар уларнинг шахсий чўнтакларига тушган», — дея хабар қилди қўмита.

ДСҚ Шайхонтоҳур ДСИ ходимларининг келгуси коррупцион ҳаракатларига чек қўйишга қаратилган «аниқ чоралар"ни амалга оширди. ДСҚ раисининг уч ўринбосари бошчилигида ташкил этилган махсус комиссия ҳозирда «инспекция ходимларининг ноқонуний ҳаракатларини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда».

Мавжуд маълумотларга кўра, ўрганишлар натижасида коррупцион ҳаракатларга жалб этилган ходимлар босқичма-босқич ишдан бўшатилди. Қолган ходимлар махсус комиссия аттестациясидан ўтказилади, бунда уларнинг компетенцияси ва ўз мансаб мажбуриятларига масъулият билан ёндашиши кўриб чиқилади.

Қўмитадан қайд этилишича, 15 йил давомида Шайхонтоҳур туман ДСИда бирор марта ҳам ротация амалга оширилиб, инспекция ходимларининг умумий тил бириктирган ҳолда коррупцион фаолият олиб боришларига чек қўйилмаган.

Шавкат Мирзиёев раислигида 4 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Тошкент туманлари ДСИ раҳбарлари таркибини янгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туман солиқ инспекциялари раҳбарлари вазифасидан озод қилинди.

Президент танқидидан сўнг ДСҚ солиқ органлари кадрлар таркиби зудлик билан қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Махсус комиссия тизимга «янги қон» олиб кириш устида ишламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан