Ўзганинг дўконини 40 минг АҚШ долларига сотган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

16.04.2019 | Жамият | 4552

2019 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил октябрь ойида Учтепа туманида яшовчи В.Х. Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида фуқаро С.Қ.га ўзига тегишли бўлмаган “Чилонзор буюм савдо комплекси”да жойлашган дўконни сотишини айтиб, алдов йўли билан ундан 40 000 АҚШ долларини олиб кетганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, В.Х. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.