Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юрак фаолиятини яхшиловчи оддий усул маълум қилинди
16.04.2019 13:58,  
32

Америкалик мутахассислар юрак фаолиятини яхшиловчи оддий усулни маълум қилишди. Бу ҳақда Америка кардиология ассоциацияси хабар қилди.

“Йога қон босими пасайтириш ва юрак қон-томир тизими фаолиятини барқарорлаштиришга ёрдам беради”.

Тадқиқот натижаларига кўра, мунтазам равишда йога билан шуғулланиш қондаги холестерин миқдорини камайтиришда кўмаклашади. Шунингдек, стрессга қарши курашишга ёрдамлашади.

АҚШ Эмори университети доценти Пужа Мехта сўзларига қараганда, айнан қайғу-ҳасрат ва руҳий сиқилиш ҳолати туфайли юрак билан бўлган муаммонинг пайдо бўлиши ошади.

Мутахассиснинг маълум қилишича, йога билан шуғулланаётганда чуқур нафас олиш ва ўзини эркин ҳис қилиш ҳолатлари сабабли руҳий сиқилишларнинг салбий оқибатлари камаяди.

Ўтказилган тадқиқот давомида мутахассислар йога билан шуғулланиш юрак- қон-томир тизимини соғломлаштиришини аниқлашди. Хусусан, 12 ҳафталик курс давомида беморларнинг юрак қисқариш тезлиги ва қон босими пасайгани кузатилган. Шунингдек, уларнинг руҳий аҳволи анча яхшилашган.

Қайд этиш жоизки, йога билан шуғулланишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш ва йогани оддий машқлардан бошлаш тавсия этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан