Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятидаги «Катта Қуёш печи» сайёҳлар учун очилди
17.04.2019 13:11,  
221

Дунёдаги энг ноёб лабораториялардан бири бўлган, Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Катта қуёш сандони” лабораториясини энди барча томоша қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Дунёда ана шундай мажмуа фақат 2та – бири Францияда бўлса иккинчиси – Ўзбекистонда. Бироқ яқин-яқингача ушбу ноёб объектга кириш учун махсус рухсатнома керак эди. Энди бўлса мазкур объект барча учун ўз эшикларини очди. 

“Катта Қуёш печи”ни кўриш мақсадида келаётган сайёҳлар кун сайин кўпаймоқда, — дейди С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Йўлдош Собиров. — Улар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бизни хурсанд қилаётгани кейинги пайтда чет эллик тадқиқотчилар ҳам келишмоқда. 

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилган инфо-турда “Катта Қуёш сандони” қурилиши бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этишди.

Мазкур қурилма учун денгиз сатҳидан 1100 метр баландликдаги ҳозирги жойи танланиб, ер майдони портлатилади. Сўнгра 30 метр чуқурликдан темир-бетон асосли пойдевори қўйилади. Концентратор ва технологик минора жойлашган иншоот 60 метр баландликда барпо этилади. Унинг тепасига лифт ёрдамида, чиқилади. 

Қурилма яқинида беш юлдуз меҳмонхона қурилгани маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, айниқса, илмий туризм вакиллари учун қўшимча қулайликлар яратмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан