Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жаримага тортилди

17.04.2019 | Ўзбекистон | 4475

Андижон вилоятида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган директор маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Андижон вилояти Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширилган.

Мактаб директори А.У. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди, дейилади хабарда.