Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очмаслигини маълум қилди
17.04.2019 16:55,  
29

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини маълум қилган. Бу ҳақда «Дарё» нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати қилган.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Б. 2018 йилнинг сентябрь ойида ўзига тегишли бўлган машинада фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, ушбу ҳолатни видеога олиб, уни интернетда тарқатганлиги ҳолати юзасидан Боғот туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси билдиргисига асосан туман терговга қадар текшириш ўтказилиб, шу йилнинг 23 февралида Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди ва 325-моддаларига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Тергов иши жиноят Ш.Б. томонидан содир қилинганлиги аниқланган бўлса-да, фуқаро С.С. унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, у билан 2017 йилдан буён яқин муносабатда бўлиб келаётганлиги сабабли жавобгарликка тортиш учун мурожаат қилмай, туман ИИБ бошлиғи номига текшириш ҳаракатларини тўхтатишни сўраб ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан юқоридаги ҳолат бўйича Боғот туман ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан