Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Humo банк карталари 1 майдан ишга тушади
17.04.2019 16:59,  
120

Ўзбекистонда HUMO банк карталари 1 майдан бошлаб эмиссия қилина бошлайди. Aйни дамда ушбу банк карталаридан бир неча банк ходимлари тест режимида  фойдаланмоқда, лекин оммавий равишда Humo банк карталарини эмиссия қилиш апрель охирида май бошида режалаштирилган.

Маълум бўлишича, янги тўлов тизими дастлаб Тошкент шаҳрида ишга тушади.

Биз ушбу карталарни эртароқ чиқаришимиз ҳам мумкин эди, лекин биз дастлаб картадан фойдаланиш инфтраструктурасини тайёрлашга ҳаракат қилдик. Ҳозир шаҳарнинг 90 фоиз ҳудуди хумо карталарини қабул қилувчи терминаллар билан жиҳозланган. Бугунги кунда терминаллар сони 47 990 тага етган.

Ушбу терминаллар нафақат Хумо, балким MasterCard, Visa ва UnionPay карталарини ҳам қабул қилишга тайёр. Яқин келажакда улар Uzcard тизимидаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Биз ҳозир улар билан музокаралар олиб бормоқдамиз, - деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов.  

Анжуманда шунингдек, Humo карталарини эмиссия қилиш бепул бўлишини, лекин карта ёрдамида қилинган харидлардан 0,1 – 0,2 фоиз комиссия олиш режалаштирилаётганини ҳам айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан