Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги баъзи ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилади
17.04.2019 17:06,  
10

Тошкент шаҳридаги газ таъминоти тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан пойтахтдаги айрим аҳоли ҳудудлари ва маиший объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати газ таъминоти вақтинча тўхтатиладиган манзилгоҳлар рўйхати, санаси ва вақти бўйича маълумот берди.

Улар:

18 апрель куни соат 10:00 дан 19:00 гача Яшнобод тумани “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 30 та якка тартибдаги хонадонда;

18 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача Сергели тумани 5 А мавзесидаги 47 та кўп қаватли уйда;

19 апрель куни соат 9:00 дан 20:00 гача Чилонзор туманидаги “Дўмбиробод”, “Катта Дўмбиробод” ва “Тирсакобод” маҳаллалари ҳамда Гавҳар кўчасидаги хонадонлар ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади.  

Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтириладиган ноқулайлик учун узр сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан