Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Oлимлар эркаклардаги бевақт ўлим аломатини аниқлашди
17.04.2019 19:08,  
140

Швеция олимлари эркаклардаги бевақт ўлим аломатини аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, тинч ҳолатда дақиқасига 75 мартадан кўп юрак уриши эркаклар ўртасидаги бевақт ўлим хавфини икки бараварга оширар экан.

1973 йилдан бошлаб олимлар 1943 йилда Швециянинг Гётеборг шаҳрида туғилган 798 нафар эркак иштирокида тадқиқот ўтказишган. Ҳар бир кўнгилли анкета тўлдириб, унда ўз турмуш тарзи, оиласидаги юрак қон-томир касалликлари тарихи ва стресс (қаттиқ ҳаяжон, руҳий зарба ҳолати) даражаси ҳақида ёзишган.

Сўнгра мутахассислар уларни юрак уриш маромига қараб тўрт гуруҳга ажратишди: дақиқасига 55 марта ва ундан кам, 55-65, 65-75 ҳамда 75 марта ва кўпроқ.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, юраги дақиқасига 55 мартадан кўп урган кўнгиллилар тамаки чекишган ва кўп ҳолларда стресс ҳолатини бошдан кечиришган. Шу билан бирга, юраги дақиқасига 75 мартадан кўп урган кишилар бошқаларга нисбатан икки марта кўпроқ юрак хасталикларига чалинган. Бу эса уларнинг ушбу хасталиклардан бевақт ҳаётдан кўз юмишларига сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан